Смартфонлар савдосидаги турғунлик (стагнация)ка қарамай, Apple бу бозордан оладиган даромадларининг учдан икки қисмини сақлаб қолди. Бу ҳақда Counterpoint Research таҳлилий агентлиги хабар бермоқда.
2019 йилнинг III чораги бўйича Америка компаниясининг смартфонлар ишлаб чиқарувчиларнинг дунёсидаги улуши 32%ни, даромади эса жами даромаднинг 66%ини ташкил этади.
Бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан бироз камроқ: компания даромадлари бир йил олдин жами даромадларнинг 80%ини ташкил қилган.
Counterpoint мутахассислари Apple муваффақиятлари сирини ўзларининг эски iPhone’ларини янгиларига алмаштиришни истамайдиган АҚШ, Европа Иттифоқи, Япониядаги катта миқдордаги солиқ ва тўловга лаёқатли истеъмолчилар базасида деб аташди.
Смартфонлар саноатидаги даромадлари улуши бўйича иккинчи ўринни Кореянинг Samsung компанияси эгаллади – 17%. Бу чоракда Samsung даромадининг ошиши Note 10 флагмани ҳамда бюджет смартфонлар синфига кирувчи А серия смартфонларининг муваффақияти билан изоҳланди.
Кейинги ўринларда эса Хитой компаниялари турибди – Huawei, Oppo, Vivo ҳамда Xiaomi.
Мутахассислар фикрича, келгуси йилда ушбу рейтинг ўзгариши мумкин. Чунки Хитой компаниялари жадаллик билан бешинчи авлод технологиялари (5G)ни ҳаётга тадбиқ этмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди