08:45 / 24.12.2019
3 446

Samsung ва Apple смартфонлари соғлиқ учун хавфли деб топилди

Samsung ва Apple смартфонлари соғлиқ учун хавфли деб топилди
Фото: Pinterest
АҚШнинг алоқа бўйича федерал комиссияси лабораторияси Samsung ва Apple компанияларининг баъзи мобиль телефонлари чиқарадиган нурланиш АҚШда нурланишга ўрнатилган меъёрлардан бир неча марта ошишини тасдиқловчи тадқиқот ўтказди. Шундан кейин FeganScott юридик компанияси икки компанияни “истеъмолчилар соғлиғига хавф солаётгани” учун судга беришга қарор қилган.

Юридик компания бош менежери Бет Феганнинг таъкидлашича, компаниялар бундай ҳаракатлар учун жавоб беришлари лозим.

“Apple ва Samsung смартфонлари ҳаёт тарзимизни ўзгартирди. Ёши катталар, ўсмирлар ва болалар электрон почтани текшириш, бирор ўйин ўйнаш, турли топшириқларни бажаришда ўз смартфонларидан фойдаланишади. Улар бу қурилмаларни кун давомида чўнтакларида олиб юришади ва улар билан уйқуга кетишади. Мамлакатдаги барча смартфонлар эгалари смартфонлар терига текканда ёки танага яқин ишлатилганда уларнинг радиочастота нурланиш даражаси хавфсиз бўлмаслиги мумкинлигини билишга ҳақлидирлар”, деб айтган Феган.

Тадқиқотда эътибор қуйидаги моделларга қаратилган: iPhone 7 Plus, iPhone 8, iPhone XR, Samsung Galaxy S8, Galaxy S9 ва Galaxy S10. Аниқланишича, iPhone 8 белгиланган меъёрдан 5 марта, Samsung Galaxy S8 эса 3 марта кучлироқ нурланиш чиқаради.

“Samsung ва Apple ўз смартфонлари хавфсиз эканини таъкидлашади. Бироқ бундай эмас. Мустақил ўлчашлар ушбу компаниялар қурилмалари нурланиш даражаси белгиланган меъёрлардан ошишини тасдиқлайди. Баъзида 500 фоизгача. Истеъмолчилар ҳақиқатни билишлари лозим”, деб таъкидлаб ўтган мутахассис.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Samsung ва Apple смартфонлари соғлиқ учун хавфли деб топилди