«Counterpoint Technology Market Research» компанияси жаҳонда энг харидоргир телефонлар рейтингини чиқарди. Гарчи декабрда эълон қилинган бўлса-да, ундаги кўрсаткичлар 2019 йилнинг учинчи чорагидаги савдоларга тегишли, деб хабар бермоқда «Терабайт».
Унга кўра, якунига етаётган йилнинг июль–сентябрь ойларида энг кўп сотилган смартфон Apple iPhone XR экан. Жаҳон бозоридаги смартфонлар савдо ҳажмининг 3 фоизи айни шу айфонга тўғри келган.
Кейинги икки ўринни Samsung қурилмалари банд этган – Galaxy A10 ҳамда Galaxy A50 моделлари дунё бозорида тегишлича 2,6% ва 1,9% ўрин тутган.
Counterpoint рейтингида тўртинчи ўрин OPPO А9 моделига (1,6%) насиб этган бўлса, кучли бешликни Appleнинг яна бир смартфони – iPhone 11 (1,6%) якунлаб берган.
Шунингдек, ТОП-10га OPPO А5s (1,5%), Galaxy A20 (1,4%), OPPO А5 (1,3%), Redmi 7A (1,2%) ҳамда Huawei P30 (1,1%) моделлари кирган.
Умуман олганда, 2019 йилнинг учинчи чорагида жаҳон смартфон бозорида сотилган барча қурилмаларнинг тахминан 17 фоизи мана шу ўнта моделга тўғри келган. Таққослаш учун айтиш мумкинки, бир йил аввал мазкур кўрсаткич 15 фоизга тенг бўлган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди