Дунё миқёсида мобиль ва симли интернет тезлиги тўғрисидаги маълумотларни жамлаган Speedtest Global Indexнинг ноябрь ойи учун рейтингида Ўзбекистон 11 поғона юқорилаб, 180 мамлакат орасида 108-ўринни банд этгани ҳақида хабар бергандик.
2019 йил ноябрь ойида Ўзбекистонда қайд этилган интернет тезлиги 2018 йил ноябрь ойидаги 9,98 Мбит/с.дан (юклаб олиш) 21,47 Мбит/с.гача, яъни икки бараварга ошган.
Фото: Сергей Наследов
Ўзбекистон Алоқа тарихи музейида бўлиб ўтган матбуот анжуманида шу ҳам савол ўртага ташланди: «Глобал рейтингларда Ўзбекистон нечанчи поғонагача чиқмоқчи, аниқ мақсад борми?».
Фото: Сергей Наследов
«Ўзбектелеком» АК матбуот котиби Александр Сучковнинг айтишича, компания ҳозир «рейтинг очколари»ни эмас, ўз асосий кўрсаткичларини яхшилашни кўпроқ ўйлаяпти. Мис симларни оптикага, эскирган база станцияларини янгиларига алмаштириш ёки модернизация қилиш, ички интернет тезликларини узоқ ҳудудларгача кенгайтириш ҳамда шаҳар ва қишлоқлар ўртасидаги рақамли тафовутни имкон қадар йўқотиш ҳаракатида. Халқаро рейтинглардаги ўринлар эса белгиланган лойиҳалар қай даражада уддаланишига бевосита боғлиқ, ҳаммаси олдинда.
Таъкидланишича, 2019 йилда компания мамлакатимиз бўйлаб 12 минг километрдан зиёд оптик толали алоқа линиялари ётқизиб, 500 мингдан ортиқ мижозга юқори тезликдаги интернетдан фойдаланиш имкониятини тақдим этган.
Компания мобиль алоқа, кенг полосали интернет хизматлари сони ва сифатини ошириш учун 2020 йилда, жумладан, ушбу лойиҳаларни амалга оширмоқчи:
- 2G/3G стандартлари бўйича 3 мингдан зиёд мобиль алоқа база станцияларини модернизация қилиш, 700дан ортиқ 3G/4G стандартлари бўйича мобиль алоқа база станцияларини ўрнатиш;
- Кенг полосали уланиш тармоғини 1 миллиондан ортиқ FTTx/GPON технологияли портларга кенгайтириш;
- Магистрал тармоқнинг ўтказувчанлик даражасини 4 бараварга, яъни вилоятлар марказларида 400 Гбит/с.гача, туман марказларида 40 Гбит/с.гача ошириш.
Маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш марказларини ташкил этиш ва кенгайтириш. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди