09:30 / 31.12.2019
3 698

Samsung умуман рамкаси бўлмаган телевизор ишлаб чиқди

Samsung умуман рамкаси бўлмаган телевизор ишлаб чиқди
Фото: thelec.kr
Жанубий Кореядаги манбаларнинг хабар беришича, Samsung Electronics компанияси Consumer Electronics Show 2020 кўргазмасида ўзининг умуман рамкасиз телевизорини тақдим этади.

Компаниянинг кўплаб раҳбарлари бозорда ҳозирча муқобили бўлмаган янги кўнгилочар қурилманинг ишлаб чиқарилишини маъқуллашган. Таъкидланишича, янги телевизор 2020 йил февралдан оммавий ишлаб чиқарила бошланади.

Янги телевизорнинг ўзига хос жиҳати дисплейи атрофида рамкаси йўқлиги ҳисобланади. Компания ушбу ечимни диагонали 65 дюйм келадиган ва ундан каттароқ ўлчамли экранларга эга телевизорлар учун қўлламоқчи.

Таъкидланишича, Жанубий Корея компанияси бундай “экстремал дизайн”ни таклиф қиладиган биринчи компания бўлади.
Янги телевизор ҳақидаги батафсил маълумотни CES 2020 кўргазмасидан билиб олиш мумкин бўлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Samsung умуман рамкаси бўлмаган телевизор ишлаб чиқди