13:00 / 01.01.2020
2 694

Хитойнинг Huawei компанияси савдолар ҳажми 18 фоизга ўсганини маълум қилди

Хитойнинг Huawei компанияси савдолар ҳажми 18 фоизга ўсганини маълум қилди
Фото: Inbusiness
Хитойнинг Huawei телекоммуникация компанияси раҳбарияти 2019 йилда АҚШ томонидан ўтказилган босимларга қарамай савдолар ҳажми 18 фоизга ўсганини маълум қилди, деб хабар беради «Дарё» нашри.

Ушбу кўрсаткич бошқарув кенгаши раиси Эрик Сюйнинг компания ходимларига йўллаган мактубида келтирилган.
Мактубда 2020 йилдаги қийинчиликлар ҳақида гап боради, унда Вашингтоннинг чекловчи ҳаракатлари Huawei’нинг гуллаб-яшнашига таҳдид солиши таъкидланади.

АҚШ ҳукумати Huawei технологиялари мамлакат хавфсизлигига таҳдид солиши маълум қилиб, бошқа давлатларни ҳам унинг 5G қурилмаларини харид қилмасликка чақирмоқда. Huawei эса айбловни рад этмоқда.

Компаниянинг йиллик савдоси 120 миллион доллардан ошиши мумкин. Хитой жанубида жойлашган компания одатда йиллик молиявий ҳисоботини март ойида эълон қилади. «Ушбу рақамлар биз кутган дастлабкиларидан пастроқ, бироқ бизнес барқарор қолмоқда ва биз оёқма мустаҳкам турибмиз», — дейилади Сюйнинг мактубида.

2019 йилнинг май ойида АҚШ савдо вазирлиги Huawei’ни «қора рўйхат»га қўшиш ва компанияга ҳукумат аралашувисиз Америка компаниялари билан ҳамкорлик қилишни тақиқлаш ҳақида қарор қабул қилган эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Хитойнинг Huawei компанияси савдолар ҳажми 18 фоизга ўсганини маълум қилди