Фото: «Ridus»
«Space.com» портали 2020 йил учун режалаштирилган космик миссиялар рўйхатини эълон қилди.
2020 йилда Европа космик агентлиги (ЕКА) «Solar Orbiter» аппаратини Қуёш томон учирмоқчи. Йўлдош Қуёш орбитасига 0,284 астрономик бирлик масофасида, яъни Меркурий сайёрасидан ҳам яқинроқ боради.
Яна бир нечта автомат станция Марсга учирилади, хусусан, булар орасида Роскосмос ва ЕКАнинг «ЭкзоМарс-2020», NASAнинг «Марс-2020», шунингдек, Хитой, Япония ва БААнинг лойиҳалари бор. Буларнинг барчаси июль ва август ойларига мўлжалланган.
2020 йилда Ҳиндистон енгил синфдаги SSLV ракета-ташувчиларини биринчи марта синовдан ўтказади, Хитой эса Ойга бориб-қайтувчи «Чанъэ-5» миссиясини мўлжалламоқда.
АҚШ Халқаро космик станцияга астронавтларини ўз ракеталарида олиб боришни режалаштирган: «Boeing» ҳамда «SpaceX» компаниялари («Starliner» ҳамда «Crew Dragon» кемалари) ана шу миссияга бел боғлаган.
Қолаверса, 2020 йилда «Virgin Galactic» ҳамда «Blue Origin» компаниялари сайёҳлар учун космик маршрутларни ҳам ниҳоят ишга туширишга аҳд қилишган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди