
Фото: «TechCrunch»
«REGNUM» компаниянинг матбуот хизматига асосланиб ёзишича, «Samsung» 2019 йили бешинчи авлод алоқа стандартига мансуб (5G) 6,7 миллион дона смартфон ишлаб чиқарди.
Режага кўра, компания 2019 йил давомида 5G-смартфонлардан 4 миллионтасини етказиб беришни режалаштирган экан. Кўриб турганингиздек, бу марра ортиғи билан забт этилган.
Қайд этилишича, 2019 йилнинг охирги ойида глобал бозорга етказилган 5G-смартфонларнинг 50 фоизидан ортиғи айнан «Samsung» русуми остида эди.
Ўтган йили 5G-смартфонларнинг жами смартфонлар бозоридаги улуши 1 фоиз атрофида айланди. «Samsung» компанияси 2020 йил 5G-технологиялар учун бурилиш йили бўлишини ва 5G-смартфонларнинг умумий бозордаги улуши 18 фоизгача ўсишини хомчўт қилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар