00:23 / 09.01.2020
3 563

Sony ўзининг илк электромобилини тақдим қилди (фото, видео)

Sony ўзининг илк электромобилини тақдим қилди (фото, видео)
Фото: John Locher / AP
Япониянинг Sony компанияси Лас-Вегасда ўтаётган Consumer Electronic Show 2020 кўргазмасида ўзининг илк электрокари Vission-S’нинг концептини тақдим қилди. Бу ҳақда The Verge нашри хабар берди.

Электромобил 33 та турли ташқи ва ички датчиклар, бир нечта кенг экранли дисплейлар ва 360 Reality Audio аудиотизими билан жиҳозланган.

Бу лойиҳада Sony’дан ташқари, BlackBerry, Bosch, Nvidia, Qualcomm ва бошқа технологик компаниялар иштирок этмоқда. Электромобил учун асосни автомобил эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқарувчи Magna компанияси ишлаб чиққан.



Автомобил ҳар бири 268 от кучига эга иккита двигател билан жиҳозланган ва 100 км/соат тезликка 4,8 сонияда эриша олади. Машинанинг максимал тезлиги 240 км/соатни ташкил қилади. Айни вақтда япон компанияси электрокарни қачон серияли тарзда ишлаб чиқариши номаълум.




arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Sony ўзининг илк электромобилини тақдим қилди (фото, видео)