Amazon компанияси тўловни қўл кафти орқали амалга ошириш имкониятини берувчи тўлов терминаллари яратишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб The Wall Street Journal хабар берди.
Манбаларнинг сўзларига кўра, Amazon янги терминалларни қаҳвахона, ресторан ва бошқа савдо нуқталарига ўрнатади. Хабарда айтилишича, терминалдан биринчи марта фойдаланганда харидор кафти терминал орқали сканерланади ва у биометрик маълумотларини банкдаги ҳисобрақамига бириктиради. Шундан сўнг харид учун қўл кафтини тегизиш орқали тўловни амалга ошириш мумкин бўлади.
Нашр суҳбатдошларининг билдиришича, компания яқинда «контактсиз биометрик идентификация тизими»ни патентлаш учун ариза берган.
Терминаллар орқали киритиладиган маълумотлар Amazon булутли маълумотлар базасида сақланади.
Компания тизимни синовдан ўтказиш учун Visa билан ҳамкорликни бошлади, деб маълум қилган манбалар. Бундан ташқари, компания Mastercard билан музокара ўтказмоқда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди