Канаданинг Ванкуверида яшовчи Жонатан Типпет яратган, баландлиги 3,96 метр келувчи экзоскелет дунёдаги энг катта экзоскелет сифатида Гиннесс рекордлар китобига киритилди.
Prosthesis (Протез) деб номланган қурилманинг узунлиги 5,1 метрни, эни 5,5 метрни ташкил қилади. Конструкция оғирлиги 1,5 тоннадан кўпроқ бўлиб, уни ишлаб чиқариш учун аэрокосмик саноатда қўлланадиган хромланган пўлат қувурлардан фойдаланилган.
Типпет экзоскелетни яратиш учун 13 йил, жумладан уни йиғиш учун бир йил вақт сарфлаган.
Механизм инсон томонидан бошқарилиб, иккита электродвигател ёрдамида ҳаракатга келтирилади. Қурилмани масофадан бошқариш кўзда тутилмаган. Экзоскелет ўлчамлари унга йўлсизлик шароитида бемалол ҳаракатланиш ва 5 тоннагача юкларни ташиш имконини беради.
Типпет ўз ихтиросини дастлабки прототип деб атамоқда ва унинг енгилроқ ҳамда кичикроқ ўлчамдаги ҳаракатчанроқ версиясини яратмоқчи.
Экзоскелетлар инсон мушаклари кучини ошириш, йўқотилган функцияларини тўлдириш учун мўлжалланган қурилма ҳисобланади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди