Фото: news.rambler.ru
Хитойнинг “Qihoo 360” ва “NoSugar Tech” компаниялариҳамкорликда яқин-атрофда коронавирус билан касалланган инсоннинг бор ёки йўқлигини аниқлайдиган дастур ишлаб чиқишди.
Бу ҳақда “South China Morning Post” хабар бермоқда. Илова орқали парвоз ёки поезд рақами билан бирга саёҳат кунини киритиш ва ўша пайтда атрофда бўлган йўловчилардан бирортаси касалхонага ётқизилгани ва унда коронавирус тасдиқланганлигини билиб олиш мумкин.
Дастур ён-атрофда вирусга чалинган инсон борлигини аниқласа, мустақил равишда карантин эълон қилиш ва фойдаланувчида ҳам аломатлар бўлса (масалан, юқори иситма), тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилишни тавсия этади.
Айтилишича, “NoSugar Tech” давлатга тегишли телевизион каналлар ва бошқа оммавий ахборот воситаларидан олинган маълумотларни йиққан, текширган ва тизимга киритган. Ишлаб чиқувчилар маълумотларнинг янгиланиши ва ишончли бўлишини таъминлаш учун сунъий интеллект ва “Big Data” технологияларидан фойдаланишган.
Эътиборли жиҳати, дастурдан икки кун ичида 21 миллиондан ортиқ киши фойдаланган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди