Фото: carscoops.com
Япониянинг оғир техника ишлаб чиқарувчи “Kubota” компанияси бошқарувчисиз “X Tractor” номли электр тракторини намойиш этди. Компания вакилларининг фикрига кўра, ушбу техника воситаси фермерларнинг ишини енгиллаштириши керак, деб ёзади “Халқ сўзи” нашри.
“Kubota” 2016 йилдан бери Япония ҳукуматининг фермерларни қўллаб-қувватлаш дастурининг аъзоси бўлиб, дастурнинг моҳияти – нафақага чиқаётган қишлоқ хўжалиги кадрларини йигирма хил роботлар билан босқичма-босқич алмаштиришдир.
Япония қишлоқ хўжалиги вазирлигининг маълумотларига кўра, мамлакатдаги фермерларнинг ўртача ёши 67 ёшни ташкил этган 2016 йилда дунё бўйлаб фермерларнинг ўртача ёши 60 ёш бўлган. Японияда меҳнатга лаёқатли одамлар қишлоқ хўжалигида йилдан-йилга камайиб бормоқда, бу эса ўз навбатида, озиқ-овқат инқирозига олиб келиши мумкин.
Ҳукумат дастурини амалга ошириш учун “Kubota” бошқарувчисиз қишлоқ хўжалиги техникасини, шунингдек, одамларга ҳосилни йиғиш ва ташишни осонлаштирадиган махсус экзоскелетларни ишлаб чиқаришга киришди. “Xitachi”, “Iseki” ва “Yanmar” компаниялари ҳам ушбу дастурда иштирок этмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди