
Фото: «Nanoreview.net»
Samsung 10 февраль куни, «Оскар» мукофоти тақдирлаш маросимида букланувчи Galaxy Z Flip’ни намойиш этди, деб хабар бермоқда Дарё.
Янги смартфон маросимдаги реклама блокларидан бирида намойиш этилган. Реклама ролигида 90 даража бурчак остида очилган қурилма кўрсатилган ва унинг асосий ўзига хосликлари ва ташқи кўриниши тўлиқ ошкор этилган.
That Samsung ad. pic.twitter.com/rt7ntg68Oe
— Nicole Lee (@nicole) February 10, 2020
Қурилма иккита дисплейга эга: асосий, вертикал букланувчи ва қурилма экранидаги қўшимча дисплей. Рекламада кўрсатилишича, иккинчи дисплей ёрдамида фойдаланувчи қўнғироқ қилувчини кўриши, уни қабул қилиши ёки бекор қилиши мумкин.

Фото: «Time24.news»
Мазкур қурилманинг тўлиқ намойиши 11 февраль, сешанба куни, Unpacked тақдимотида бўлиб ўтади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар