10:10 / 15.02.2020
2 870

Xiaomi коронавирус сабабли Мi 10 ва Мi 10 Pro смартфонлари тақдимотини жонли эфирда ўтказди

Xiaomi коронавирус сабабли Мi 10 ва Мi 10 Pro смартфонлари тақдимотини жонли эфирда ўтказди
Фото: Xiaomi
Xiaomi ўзининг Мi 10 ва Мi 10 Pro флагманларини тақдим этди, деб хабар бермоқда Meduza. Уларнинг ҳар иккиси 2340+1080 пикселли ва диагонали 6,67 дюйм бўлган дисплейлар билан жиҳозланган.
Қурилмалар 5G тармоқни қўллаб-қувватлайди ва янги LPDDR5 форматидаги (8 ёки 12 гигабайтли) оператив хотирага эга.

Бундан ташқари, смартфонлар 108 мегапикселли асосий модулли камералар билан жиҳозланган. Миi 10 модели, шунингдек, 13 мегапикселли кенг бурчакли объектив ва ҳар бири икки мегапикселли иккита қўшимча сенсорларга эга.

Мi 10 Pro’да эса асосий модулдан ташқари 20 мегапикселли кенг бурчакли объектив ва рақамли зум орқали 50 марта катталаштириш имконига эга 12 ва 8 мегапикселли телеобъектив ҳам бор.

Xiaomi Мi 10 моделининг расмий савдоси 14 февралда бошланди, Мi 10 Pro савдоси эса 18 февраль куни бўлиб ўтади. Мi 10 3,999 юандан (572,60 доллар), Мi 10 Pro эса 4999 юандан (716 доллар)дан сотилади.

HB- techno’нинг ёзишича, Xiaomi Пекиндаги янги смартфонлар тақдимотига ҳеч қандай оммавий ахборот воситаларини таклиф қилмади, уни жонли эфирда намойиш этишга қарор қилди. Чунки Хитой ҳукумати коронавирус тарқалгани сабабли оммавий йиғилишларга қарши чиқди.
Аввалроқ интернетда Мi 10 Pro мобил қурилмасининг тест натижалари тарқалгани ҳақида хабар берилган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Xiaomi коронавирус сабабли Мi 10 ва Мi 10 Pro смартфонлари тақдимотини жонли эфирда ўтказди