10:16 / 20.02.2020
3 541

Россияда смартфонлар қимматлаша бошлади

Россияда смартфонлар қимматлаша бошлади
Фото: «Коммерсантъ»
Коронавирус тарқалиши сабабли Россия смартфонлар бозорида нархларнинг ошиши кузатилмоқда, аммо қурилмалар тақчиллиги қайд этилмаган. Бу ҳақда «Известия»га таяниб Дарё хабар берди.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, биринчи навбатда, нархларнинг ўсиши Хитой ишлаб чиқарувчиларининг маҳсулотларига тегишли бўлиб, бунга Хитойда ишлаб чиқариш заводларининг ёпилишига бевосита сабаб бўлмоқда. Февраль ойида Россияда деярли барча Хитой смартфонлари учун акциялар ва чегирмалар якунланди, уларнинг нархи амалда 10—20 фоизга ошди. Таҳлилчиларнинг фикрича, Хитой фабрикаларида ишлаб чиқаришнинг тўхташи ҳар ҳафтада қуриламалар нархларининг 1,5—3 фоизга ўсишига олиб келади.

Қайд этилишича, Apple ва Samsung маҳсулотларининг нархи ўсиши камроқ бўлади. Samsung’нинг ишлаб чиқариш заводлари Жанубий Корея, Вьетнам ва Венгрия давлатларида жойлашган бўлиб, Apple компанияси Янги йил олдидан одатдагидан бир ярим баравар кўпроқ қурилма жўнатган.

Таъкидланишича, iPhone’нинг нархлари ҳали кўтарилишни бошламаган, чунки ушбу моделдаги смартфонларга талаб ошиши одатда кузда кузатилади.

17 февраль, душанба куни, Apple коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун бутун дунё бўйлаб iPhone етказиб беришни чеклаётганини эълон қилди. Компаниянинг таъкидлашича, жорий чоракда унинг даромади мутахассислар кутганидан паст бўлади.

Февраль ойи бошларида мутахассислар Россия бозорида смартфонлар нархи кўтарилишини тахмин қилган. Уларнинг сўзларига кўра, агар Хитойда ишлаб чиқариш 10 февралдан олдин тикланмаса, март ойининг охирига келиб, Россиядаги дўконларда электрон қурилмалар қолмаслиги мумкин. Аввало, етказиб бериш билан боғлиқ муаммолар Хитой брендларига тааллуқли бўлади.

Январь ойи охирида смартфон ишлаб чиқарувчиларнинг ҳамкорлари Хитой компаниялари коронавирус сабабли гаджетларни етказиб беришни кечиктирганлигини маълум қилган. Хусусан, Huawei, Xiaomi, Vivo, Realme, ZTE ва Lenovo маҳсулотлари Россия ҳудудига киришни тўхтатган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Россияда смартфонлар қимматлаша бошлади