Фото: iStock
Жанубий кореялик муҳандислар электрокарларни бор-йўғи 5 дақиқада 80 фоизгача қувватлаш имконини берадиган энг янги технологияни тақдим этишди. Бу ҳақда CS Publications нашрига таяниб Kun.uz хабар берди.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, барча электромобилларнинг энергия сақлаш тизимлари сиғимини оширишга имкон берувчи ечим шундоққина "юзада" турган. “Аммо негадир буни аввал ҳеч ким қилмаган”, деб айтишган технологияни ишлаб чиққан мутахассислар.
Бугунги кунда кўплаб электромобиллар графитли анод батареяларга эга бўлиб, улар автомобилни қувватлашда катта қувват билан таъминламайди. Жанубий кореялик олимлар графит аккумуляторлардан кремнийли аккумуляторларга ўтишни таклиф қилишмоқда. Бу эса электрокарлар бир қувватланишда босиб ўта оладиган масофани сезиларли оширади.
Бироқ мутахассислар кремнийли аккумуляторлар бир неча марта қувватлангандан кейин уларнинг қуввати анча камайишини тан олишган.
Ихтирочилар ушбу муаммонинг ечимини излай бошлашган ва “оддий маиший воситалар - сув, ёғ ва крахмал”га эътиборни қаратишган.
Муҳандислар кремнийни ёғда, крахмални эса сувда эритиб, олинган субстанцияларни бир-бири билан аралаштиришган. Материалга термик ишлов берилгандан кейин сиғими графитникидан 4 марта катта бўлган углерод-кремнийли композит ҳосил бўлган.
Ушбу копозитдан тайёрланган батарея камида 500 зарядлаш цикли давомида барқарор қолади. “Бу, албатта, мукаммал эмас, лекин шунга қарамай анча мақтовга лойиқ", деб таъкидлаб ўтишган мутахассислар.
Уларнинг айтишича, эндиликда электр автомобилларнинг эгалари ўз транспорт воситаларини 5 дақиқада зарядлашлари мумкин бўлади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди