Фото: Twitter
Саратонни аниқлаш учун фойдаланиб келинган сунъий интеллект энди COVID-19 коронавирусини топишда ҳам ишлатилади. Дастурий таъминотдан Хитойнинг 34 та госпиталида фойдаланилди ва унинг ёрдамида 32 мингдан ортиқ ҳолат бўйича текширувлар ўтказилди, деб хабар бермоқда Neowin'га таяниб Дарё нашри.
Алгоритм Пекиннинг Infervision компанияси томонидан ишлаб чиқилган ва унда NVIDIA Clara’нинг ускуналаридан фойдаланилган. Улардан тиббиёт суратлари ва геномикани сканерлашда фойдаланилади. Алгоритм компьютер томографияси ёрдамида олинган суратлар ёрдамида 2000 марта текшириб кўрилган. Ҳисоблаш ишлари NVIDIA V100 видеочипларида амалга оширилди, улардан сунъий интеллектни тезлаштириш учун фойдаланилади.
Infervision дастурий таъминоти нафас йўлларининг олинган суратларини таҳлил қилади. Улардан коронавирус келтириб чиқариши мумкин бўлган пневмония касаллиги бегиларини қидиради. Ушбу белгилар кузатилган беморлар чуқурлаштирилган текширувдан ўтказишга юборилади.
Фото: Neowin
COVID-19 коронавирусини аниқлаш учун белгиланган расмий қоидаларга кўра, кўкрак қафаси компьютер томографияси ёрдамида текширилиши лозим. Коронавирус пневмонияга сабаб бўлади ва уни нафас йўлларининг шаффоф бўлмаган қисмида компьютер томографияси тасвирида кўриш мумкин.
2020 йил январида Хитойнинг Ухань шаҳрида COVID-2019 коронавируси эпидемияси бошлангани маълум бўлди. Инфекция Антарктида қитъасидан бошқа дунёнинг бошқа 5 қитъасидаги мамлакатларга тарқалиб бўлган. 50 дан ортиқ давлатларда, жумладан, Европанинг 20 дан ортиқ мамлакатида вируснинг тарқалгани маълум қилинган. 2 март ҳолатига кўра, мазкур инфекция билан касалланиш бўйича 89 073 ҳолат аниқланган ва 3048 нафар одамнинг вафот этгани, 45 095 нафар беморнинг тузалгани маълум қилинган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди