13:30 / 09 марта 2020
1 463

Энг яхши смартфонлар — фойдаланувчилар ўз телефонларига баҳо беришди

Энг яхши смартфонлар — фойдаланувчилар ўз телефонларига баҳо беришди
Фото: «iXBT.com»
«AnTuTu»нинг навбатдаги рейтинги фойдаланувчилар ўзлари ишлатаётган андроид-смартфонларга берган баҳога қараб тузилди — энг кўп ижобий муносабат билдирилган қурилмалардан ТОП-10 рўйхати тузилди.

Диққатга сазовор жиҳати, бир пайтлар анчайин оммалашган, аммо ҳозир ишлари унча юришмаётган «Meizu» брендининг бир йўла учта қурилмаси кучли ўнликка кирди.

Фойдаланувчилар рейтингида биринчи ўринни «Huawei Mate 30 5G» флагман смартфони эгаллади — уни сотиб олиб ишлатаётганларнинг 97,35 фоизини ушбу қурилма тўлиқ қаноатлантиради. Бу смартфон уч ойдан бери рейтинг етакчиси.

Иккинчи ўринда — «Samsung Galaxy Note 10+ 5G» — 96,29 фоиз фойдаланувчилар ундан рози.
Учинчи ўринда — «Vivo NEX 3 5G», яқинда чиқарилган «Xiaomi Mi 10 Pro» флагмани эса тўртинчи ўринда: ҳар икки смартфоннинг «рейтинг очколари» деярли бир хил: тегишли равишда 95,96 ва 95,85 фоиздан.

«Meizu» компаниясининг «16th», «16th Plus» ва «16s Pro» смартфонлари бешинчи, олтинчи ва еттинчи поғоналарни банд этди. Ўз-ўзидан аён бўляптики, шунча танқидларга қарамасдан, айнан «Meizu» бошқа компанияларга нисбатан ўз фойдаланувчиларини мамнун эта олган.

«OnePlus 7 Pro», «Samsung Galaxy S10+» ҳамда «Vivo iQOO Pro 5G» — кучли ўнликнинг охирида.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)