2 818
Ўрта Осиёда биринчи марта Ўзбекистонда сунъий нафас олдириш аппаратлари ишлаб чиқарилади
Фото: Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати
Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан Словакиянинг Chirana компанияси ва россиялик ҳамкорлар билан биргаликда сунъий нафас олдириш аппаратларини ишлаб чиқариш бўйича технологиялар трансфери амалга оширилмоқда. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Инновацион ривожланиш вазирлигининг Илмий ишланмалар ва технологияларни тижоратлаштириш ҳамда трансфер қилиш бошқармаси бошлиғи Жамолиддин Бобохоновнинг айтишича, сунъий нафас олдириш аппаратларини ишлаб чиқариш жорий йилнинг май ойида бошланади. Тошкентнинг Бектемир туманида ишлаб чиқариш участкаси қурилишини якунлаш эса жорий йилнинг сентябрь ойига қадар режалаштирилмоқда ва завод ишга туширилади.
Ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришнинг биринчи босқичида 3 миллион доллар миқдорида инвестиция киритиш ва 30 иш ўрни яратиш режалаштирилган. Иккинчи босқичида эса 6 миллион долларгача инвестициялар ва 100 тагача иш ўринлари очилиши кутилмоқда.
«Сунъий нафас олдириш аппаратлари ҳозирда жаҳоннинг 12 мамлакатида ишлаб чиқарилади. Chirana бренди дунёда энг машҳур олтита бренддан бири саналади. Аппаратларимиз бошқа компания моделларидан фарқли равишда бир босқичли эмас, уч босқичли вентиляцияни амалга оширади. Бундай аппаратлар ишлаб чиқарувчи заводнинг Ўзбекистонда барпо этилиши давлатнинг тиббий хавфсизлигини таъминлайди», – дейди Chirana+ компаниясининг бош директори Василий Шимко.
Фото: Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати
Қайд этилишича, коронавирус туфайли мамлакатдаги мавжуд вазият ва беморлар учун сунъий нафас олдириш аппаратлари ва шахсий ҳимоя воситалари учун сарфланадиган эҳтиёжни ҳисобга олган ҳолда мазкур лойиҳа доирасида Ўзбекистонга 1 000 дона нафас олиш контурлари, 500 дона намлик коллектор билан нафас олиш контурлари ва 1 000 дона бир мартали бактериал-вирусли филтрларни беғараз фойдаланиш учун топширилади.
Ҳозирда шу ишларни амалга ошириш мақсадида Chirana Asia Словакия—Россия—Ўзбекистон қўшма корхонаси ташкил этилган бўлиб, компания «Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган» (Made in Uzbekistan) ёрлиғи остида мамлакатда ягона юқори технологик тиббий асбоб-ускуналар ишлаб чиқаради. Бундай ишлаб чиқариш Ўрта Осиёда биринчи марта амалга оширилади, бу эса тиббиёт саноатида импорт ўрнини босиш жараёнини жадаллаштиради.
Бундан ташқари, таъмирлаш учун эҳтиёт қисмлар ва хизмат кўрсатиш маркази яратилиб, сунъий нафас олдириш аппаратлари ва НДА (наркоз-нафас олиш аппарати) қурилмалари учун ноёб, мобил ва замонавий сервис хизмати ташкил этилади. Анестезиология соҳасида юқори малакали хорижий мутахассислар таклиф қилинган ҳолда сунъий нафас олдириш аппаратлари ва НДА қурилмаларидан фойдаланиш бўйича семинарлар ўтказилиши режалаштирилган.
Ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни, шунингдек, Тожикистон, Туркманистон, Қирғизистон ва Афғонистонда сотиш режалаштирилмоқда. Эслатиб ўтамиз, коронавирус пандемияси туфайли ҳозирда бутун дунёда сунъий нафас олдириш аппаратларининг тақчиллиги кузатилмоқда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди