Фото: Gizchina
Xiaomi компанияси ноодатий смартфон учун патент олди — унга ҳошиясиз дисплей ўрнатилган бўлиб, ён клавишлар ва металл корпус ўрнини ҳам дисплей эгаллаган, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru.
Ён томонлари эгилган дисплейга эга замонавий смартфонлардан фарқли ўлароқ ушбу смартфон экрани тўғри бурчак остида эгилган. Барча қўшимча маълумотлар ён экранга чиқади — қувват даражаси, сигнал мавжудлиги ва ҳоказо. Шунингдек, яна ён томонга бошқарув тугмасини ҳам жойлаштирса бўлади, масалан, «уйга» ва «орқага» каби.
Смартфоннинг ён томонларига ҳам тўлақонли дисплейлар ўрнатилгани сабаб уларни аниқ бир дастурга мослаштирса бўлади. Масалан, плеер очиқ бўлганида қўшимча экран орали мусиқани бошқариш тугмасини кўрсатиш.
Фото: Gizchina
Бу ҳозирча фақатгина патент ҳисобланади. Бироқ замонавий технологиялар шу турдаги ғояни амалга ошириш имконини беради — Xiaomi буни Mi MIX Alpha мисолида исботлаб берган ҳам. Фақат бу каби қурилмани оммавий ишлаб чиқариб бўлмайди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”