Фото: akket.com
Ookla компаниясининг Speedtest.net сервиси 2020 йил март ойи натижаларини эълон қилди. Мобил интернет тезлиги бўйича Ўзбекистон сўнгги ўнталикда қолмоқда: 141та мамлакат ичида 133-ўрин. Февраль ойи билан таққослаганда Ўзбекистон ўз позициясини бир поғонага яхшилаган.
Симли алоқа бўйича интернет тезлиги рейтингида эса Ўзбекистон 7 поғона юқорилаб, 176 давлат орасида 95-ўринни эгаллади.
Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги берган маълумотга кўра, мамлакат бир йил ичида 36 позицияга кўтарилган.
«Бу – мазкур давр бўйича энг юқори ўсиш бўлди. Охирги йил натижаларига кўра, Ўзбекистонда аниқланган интернет тезлиги 2,3 баровар ўсди: 11,62 Мбит/c дан (2019 йил март ҳолатига) 26,92 Мбит/c гача (2020 йил март ҳолатига)», – дейилади вазирлик хабарида.
Маълумот учун, Speedtest.net портали бутун дунёдаги фойдаланувчилар томонидан интернетнет тезлигини ўлчашда фойдаланилади. Портал фойдаланувчилар берган маълумотлар асосида таҳлил олиб боради ва маълумотларни доимий равишда рейтинг тарзида тайёрлаб, эълон қилади.
Порталда ҳар йили фойдаланувчилар томонидан 10 миллиондан ортиқ тестлар ўтказилади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди