23:45 / 08.04.2020
3 835

Паразитларга қарши дори воситаси коронавирус кўпайишини бостиришда самарали экани аниқланди

Паразитларга қарши дори воситаси коронавирус кўпайишини бостиришда самарали экани аниқланди
Фото: Chung Sung-Jun/Getty Images
Паразитларга қарши восита “Ивермектин” лаборатория шароитларидаги тадқиқотларда қўлланила бошлангандан 48 соатдан кейиноқ ҳужайраларда коронавирус миқдорини самарали камайтира олишини намоён қилди.
Бу ҳақда Австралиянинг Royal Melburn Hospital ва Monash Univercity олимлари маълум қилишди. Уларнинг тажрибалари ҳақидаги маълумот Antiviral Research нашрида чоп этилган.

Олимлар чиқарган хулосаларга кўра, одамлар ва ҳайвонларни даволашда қўлланувчи “Ивермектин” коронавирус ингибитори (бостирувчиси) бўла олишини кўрсатди. Тажриба вақтида ҳужайрадаги коронавирус миқдори 24 соатдан кейин 93 фоизга, 48 соатдан кейин эса 99,8 фоизга камайган.

Биз ивермектиннинг бир дозаси 48 соат ичида барча вирус РНКни ўчира олишини аниқладик”, деб айтган Монаш университети ходими, тадқиқот раҳбари Кайли Вагстафф.

Энди дори воситасини унинг инсон учун мумкин бўлган миқдори коронавирусни енга олиши ва уни қабул қилишдан иккиламчи самаралар қандай бўлишини аниқлаш учун одамларда синаб кўриш керак бўлади.

"Ивермектин жуда кўп қўлланади, у хавфсиз восита ҳисобланади. Бундан ташқари, ушбу восита бутун дунёда катта ҳажмда мавжуд. Бироқ воситанинг одамга таъсирини аниқлаш учун камида бир ой керак. Зудлик билан молиявий кўмак лозим. Эҳтимол, ушбу восита вирусга қарши ишлаб чиқиладиган вакцинадан эртароқ қўллана бошланиши мумкин”, дейилган мақолада.

Таъкидланишича, Вагстафф 2012 йилдаёқ ивермектиннинг вирусларга қарши фаоллигини аниқлаган. Лаборатория тадқиқотларида ушбу воситанинг ОИВ, Денге безгаги, грипп ва Зика вирусига таъсири аниқланган.

Восита коронавирусга қандай таъсир қилиши ҳали аниқ эмас. Бироқ унинг бошқа вирусларга таъсирини ҳисобга олиб, олимларда бу борада тахмин бор: эҳтимол, ивермектин вируснинг унинг хўжайин ҳужайралар томонидан йўқ қилиниши олдини олувчи қобилиятини бостиради”, дейилган мақолада.

“Ивермектин” 1975 йилда ишлаб чиқилган бўлиб, 1980-йиллардан қичима, битни кетказиш, угриларни даволашда кенг қўлланади. Ушбу восита ЖССТнинг асосий дори воситалари рўйхатига киритилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Паразитларга қарши дори воситаси коронавирус кўпайишини бостиришда самарали экани аниқланди