09:10 / 10.04.2020
3 058

Олимларимиз ишлаб чиққан тест тизими коронавирусга чалинган беморларда синовдан ўтказилмоқда

Олимларимиз ишлаб чиққан тест тизими коронавирусга чалинган беморларда синовдан ўтказилмоқда
Кадр: «Ўзбекистон 24»
Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази ходимлари коронавирусни аниқлаш учун тест тизимини ишлаб чиқиш устида иш олиб бораётгани ҳақида хабар берилган эди. «Ўзбекистон 24» телеканалининг хабар беришича, айни пайтда мазкур маҳаллий тест тизимларининг клиник синовлари давом этмоқда.

Илғор технологиялар марказида тест тизимидан ташқари тана ҳароратини масофадан ўлчовчи термометр намунаси ва танани ҳимояловчи 3D-шлемлар ишлаб чиқилган. Таъкидланишича, ҳозирда марказ томонидан Вирусология илмий-текшириш институтига тест тизимларининг навбатдаги партиясини жўнатишга тайёргарлик кўрилмоқда.

Марказ директори Шаҳло Турдиқлованинг маълум қилишича, тест тизимларининг сезгирлиги ва аниқлигини текшириш мақсадида улар Вирусология илмий-текшириш институтида соғлом ва касалликка чалинган кишиларда синовдан ўтказилмоқда. Синовлар тугагач, тест тизимлари рўйхатдан ўтказилади.

Турдиқулова хонимнинг алоҳида таъкидлашича, апрель ойининг охиригача 50 мингта тест тизимини ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Олимларимиз ишлаб чиққан тест тизими коронавирусга чалинган беморларда синовдан ўтказилмоқда