21:15 / 11.04.2020
2 453

Футболчи коронавирусга қарши курашда ёрдам берувчи махсус респиратор яратди (фото)

Футболчи коронавирусга қарши курашда ёрдам берувчи махсус респиратор яратди (фото)
Испания Сегундасида иштирок этувчи "Ибица" клуби ҳимоячиси Алекс Кинтанилья сунъий нафас берувчи (ИВЛ) аппарат вазифасини бажарувчи респиратор ишлаб чиқди. Бу ҳақда "Marca" нашри хабар тарқатди.
Футболчи саноат муҳандиси ва суюқликлар бўйича мутахассис Кадисдаги шифохона собиқ раҳбари томонидан ишлаб чиқилган респираторни қайта ишлади.

"Сўнгги 19 кун ичида иш жараёни жуда қизғин бўлди. Биз кунига тахминан 12 соат вақтимизни шунга сарфладик, аммо натижани кўриб, ўзимни бахтиёр сезяпман. Биз оддий респираторни янги технологиялар билан такомиллаштирдик", - деди Кинтанилья.

Қайд этиш жоиз, у ушбу қурилмани Бильбао, Нант, Мадри ва Галисиядаги шериклари орқали видеоконференц алоқа ёрдамида ясашга эришди.

"Барчаси шу йигитларнинг ёрдами билан амалга ошди. Ушбу респиратор COVID-19 билан касалланган одамнинг эҳтиёжлари учун жуда мос келади. Боиси, бу беморнинг касалликни енгиб ўтиш эҳтимолини оширади. Мазкур респиратор одатдагидек шамоллатмайди, аммо ўртача босимни амалга оширишга қодир бўлгани учун яхшироқ натижалар беради. Бу қурилма сунъий нафас берувчи (ИВЛ) аппаратнинг прототипи саналади, бироқ ундан анча арзонга тушади.

Биз уни хомашёга кетадиган нархда сотамиз. Бу ерда ҳеч ким иқтисодий фойда изламаяпти. Биз фавқулодда вазиятларда одамларга ёрдам бериш учун ҳамкорлик қиламиз
", - дея ҳимоячининг сўзларини келтириб ўтди "Marca" нашри.

Таъкидланишича, ҳозир шунга ўхшаш вазифани бажарадиган респираторнинг нархи 20 минг еврони ташкил этади. Қаҳрамонимиз таклиф қилган респиратор эса бундан 10 марта (2 минг евро) арзонроқдир.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Футболчи коронавирусга қарши курашда ёрдам берувчи махсус респиратор яратди (фото)