14:13 / 19.04.2020
2 293

Ford компанияси ўз ходимлари учун «ижтимоий масофаланиши»га ёрдам берадиган «ақлли» соатни тақдим этди

Ford компанияси ўз ходимлари учун «ижтимоий масофаланиши»га ёрдам берадиган «ақлли» соатни тақдим этди
Фото: Motor
COVID-19 коронавирус пандемияси давом этаётган бир пайтда Американинг Ford автомобилсозлик концерни мутахассислари ўз ходимлари учун махсус «ақлли» соатларни тақдим этди, ушбу соатларни тақиб юриш барча ходимлар учун мажбурий бўлади, дея хабар беради Motor'га таяниб Дарё нашри.

Америка соғлиқни сақлаш соҳасидаги экспертлари касаллик юқмаслиги учун инсонлар бир-бирига 1,8 метр масофага қадар яқин келишлари мумкинлигини аниқлади. Шу сабабли «ақлли» соат заводда ишлаётган ходим бунга амал қилмаса вибрация бера бошлайди. «Ижтимоий масофаланиш»га мўлжалланган бу турдаги қурилмалар корпорация раҳбариятига масофадан туриб қурилмани кузатиш, ходимлар хавфсизлик қоидаларига қанчалик риоя қилаётганини билиш имконини беради.

Айни вақтда ушбу янги қурилмалар Мичигандаги Плимут заводида ишловчи кўнгиллилар томонидан тестдан ўтказилмоқда. Синовлар якунлангач, Ford мутахассислари «ақлли» қурилмаларни серияли ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни бошлайди.

Ford май ойининг бошида ишлаб чиқариш қувватини қайта йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Шу сабабли завод ишчиларига «ақлли» соатдан ташқари ниқоб ва пластик ҳимоя воситалари ҳам тарқатилади. Шунингдек, барча ходимларнинг тана ҳарорати ҳар куни ўлчаб борилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Ford компанияси ўз ходимлари учун «ижтимоий масофаланиши»га ёрдам берадиган «ақлли» соатни тақдим этди