Фото: «Nsk.kp.ru»
Таиландлик тиббиёт ходимлари беморнинг сўлагидан фойдаланган ҳолда организмда коронавирусни аниқлашнинг янги усулини қўллай бошладилар, деди Таиланднинг коронавирус инфекциясига қарши кураш маркази матбуот котиби Тхависин Висануйотхин.
«Янги усулга кўра, таҳлил учун одамнинг сўлаги олинади. Сўлакни одамнинг ўзи тиббиёт ходимлари берган пробиркага тўплаб беради ва таҳлил учун мутахассисларга топширади», — дейилади Бангкокдаги ҳукумат саройида ўтказилган пресс-брифингда.
«Бу бурун-ҳалқумдан биоматериал тўплашдан кўра қулайроқ ва хавфсизроқ усул ҳисобланади. Негаки, бунда бемор билан тиббиёт ходими ўртасида бевосита алоқа бўлмайди. Шунинг ҳисобига касалликни юқтириш эҳтимоли камаяди», — дея изоҳлади Висануйотхин.
Унинг айтишича, Таиландда «эски» ва «янги» усулларга кўра кунига 3 мингтача тест ўтказилади. Айни вақтда ўтказилган тест натижаларига кўра коронавирусга чалинганлар сони қарийб икки баравар камайган.
«Ҳозир ҳар 100 та тестда ўртача 1,5 та касалликни юқтириш ҳолати қайд этиляпти. Апрелнинг бошларида ҳар 100 та тестга 2,8 та коронавирусни юқтириш ҳолати қайд этилаётганди», — деди матбуот котиби. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди