09:38 / 21.04.2020
2 803

Samsung Galaxy S20 Ultra сотиб олганлар экрандаги яшил доғлардан шикоят қилмоқда

Samsung Galaxy S20 Ultra сотиб олганлар экрандаги яшил доғлардан шикоят қилмоқда
Фото: Hi-Tech.Mail.ru
Янги Galaxy S20 Ultra фойдаланувчилари қора фондаги дастурларда яшил доғлар кўринаётганидан шикоят қилмоқда, деб ёзади Hi-Tech. Mail.ru.
Ушбу муаммога дуч келган смартфон эгалари дисплейдаги нуқсонлар 120 Герц янгиланиш тезлиги билан намоён бўлишини таъкидламоқда, 60 Герц режимида ҳаммаси яхши.

Samsung ушбу шикоятларга ҳозирча муносабат билдирмаган. Шунинг учун муаммо қанчалик кенг тарқалгани ва унинг сабаби нимада эканлигини билиб бўлмайди. Шунингдек, муаммони дастур билан ҳал қилса бўладими ёки гап аппарат носозлиги ҳақидами, бу ҳам номаълум.

Galaxy S20 Ultra Samsung’нинг 2020 йил бошидаги асосий флагмани бўлди. Смартфонга 12 ва 108 мегапикселли кенг ўлчамли иккита камера, шунингдек, 48 мегапикселли телеобъектив ўрнатилган. Қурилма 8К форматидаги видеоларни ҳам «кўтара олади».

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Samsung Galaxy S20 Ultra сотиб олганлар экрандаги яшил доғлардан шикоят қилмоқда