Фото: TGStat
Telegram мессенжеридан ойлик фойдаланувчилар сони 400 миллион кишига етди — бу 2019 йилга нисбатан 100 миллионга кўп демакдир. Бу ҳақда компания ўз блогида хабар берди.
Таъкидланишича, одамларнинг оммавий равишда масофадан туриб ишлаш ва ўқишга ўтаётгани сабаб мессенжер 20 дан ортиқ давлатларда ижтимоий тармоқлар орасида энг кўп юкланаётган иловага айланган.
2020 йилда Telegram гуруҳ бўлиб хавфсиз видеоқўнғироқларни амалга ошириш хизматини ишга туширишга эътибор қаратади. Мазкур функция қачон тақдим этилишига аниқлик киритилмаган.
«Ўз-ўзини изоляциялаш ишончли видеоалоқа хизматига эҳтиёж борлигини кўрсатди. 2020 йилда видеоқўнғироқлар худди 2013 йилдаги хабар алмашишга ўхшайди. Мобил илова хавфсиз ёки фойдаланишга қулай, бироқ иккала сифат бир вақтнинг ўзида йўқ. Биз буни тўғирлашга ва 2020 йилда гуруҳ бўлиб хавфсиз видеоқўнғироқ орқали мулоқот қилишни таъминлашга бор эътиборимизни қаратмоқчимиз», — дейилади хабарда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди