date
views 2 517

Telegram фойдаланувчилари сони ўттиз фоизга ошгани маълум қилинди

Telegram фойдаланувчилари сони ўттиз фоизга ошгани маълум қилинди
Telegram мессенжери фойдаланувчилари сони бир йилда ўттиз фоиздан ортиқроққа ўсди – ундан бир ойда 400 млн киши фойдаланмоқда. Бу ҳақда мессенжер баёнотида маълум қилинди.
"Telegram фойдаланувчилари сони ойига 400 млн кишига етди, бир йил аввал бу рақам 300 млн эди", - дейилади баёнотда.

Қўшимча қилинишича, фойдаланувчилар сони кунига 1,5 млн кишига кўпаймоқда.
Telegram мессенжери 2013 йилда "ВКонтакте" асосчиси Павел Дуров томонидан ишлаб чиқилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Telegram фойдаланувчилари сони ўттиз фоизга ошгани маълум қилинди