Ўзбекистонда коронавирус беморлари билан мулоқотда бўлган шахсларни аниқлаш имконини берувчи Birga Yengamiz мобил иловаси яратилди. Илова “онлайн карантин” учун хизмат қилиши мумкин.
Бу ҳақида Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот котиби Назокат Абдуқундузова АОКА штабида ўтказилган брифингда маълумот берди.
“Инновацион ривожланиш вазирлиги ташаббуси билан Project Managers корхонасининг ёш дастурчилари коронавирус аниқланган бемор билан мулоқотда бўлганларни аниқлаш жараёнини автоматлаштириш мақсадида Birga Yengamiz номли мобил илова яратди.
Илованинг асосий вазифаси бемор билан охирги 14 кун ичида яқин масофада ва муайян вақт алоқада бўлган шахсларни аниқлаш ва зарур ҳолларда уларни карантинга жойлаб, вирус кенг тарқалишининг олдини олишдир. Бунда одамлар ўз ишларига, карантингача бўлган даврдаги ҳаёт тарзларига қайтсалар-да, уларнинг ким билан қачон, қаерда ва қанча вақт мобайнида учрашганлари ҳақида маълумотлар қайд этиб борилади”, деди матбуот котиби.
Маълум қилинишича, илова самарали ишлаши учун ундан бутун аҳоли фойдаланиши керак бўлади.
“Агар бирор ким касалланса, у 14 кун давомида учрашган одамларни топиш ҳамда уларни карантинга қўйиш мумкин бўлади. COVID-19 вирусини ташувчиларда касаллик аломатлари бўлмаса-да, улар бемалол касалликни бошқаларга юқтириши мумкин.
Шу боис ҳам бу иловадан истаганлар эмас, балки бутун аҳоли фойдаланиши талаб этилади. Оксфорд университети олимларининг таъкидлашича, аҳолининг камида 60 фоизи мазкур иловалардан фойдалансагина у самара беради. Ҳозирда Сингапур, Жанубий Корея, Тайван каби мамлакатларда бундай иловалар ўз самарасини кўрсатиб келмоқда. Буни ОАВда “онлайн карантин” ёки “рақамли карантин” деб ҳам аташмоқда”, дея қўшимча қилди Назокат Абдуқундузова.
Ҳозирда мазкур иловани PlayMarket ва AppStore платформаларида жойлаштириш бўйича музокаралар олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди