13:45 / 29.04.2020
2 067

“Одноклассники”да видео қўнғироқлар трансляциясини ишга тушириш имконияти пайдо бўлди

“Одноклассники”да видео қўнғироқлар трансляциясини ишга тушириш имконияти пайдо бўлди
“Одноклассники” ижтимоий тармоғида икки ва гуруҳли қўнғироқлар учун 100тагача видео қўнғироқ режимида тўғридан-тўғри эфирга чиқиш имконияти пайдо бўлди. Бунга ўзининг овозли ва видео қўнғироқлар негизида ижтимоий тармоқ ишлаб чиқувчилар томонидан амалга оширилган технологиялар туфайли эришилди.

Энди биттага битта, тор даврада ёки 100тагача кенгайтирилган иштирокчилар қўнғироқлар ёрдамида фойдаланувчилар ўзининг шахсий профилида ёки гуруҳида тўғридан-тўғри эфирлар олиб боришлари мумкин.

Янги имкониятларнинг шарофати билан, ОКда қўнғироқлар нафақат дўстлар ва яқинлар билан мулоқотда бўлиш жойи бўлиши, балки иш бўйича, бизнес ва ижод учун масалаларни онлайн ҳал қилишга ёрдам беради. Масалан, товар ёки хизматлар ҳақида таклиф этилган экспертлар билан бирга сўзлаб бериш ва аудитория саволларига тўғридан-тўғри эфир орқали ҳам, ундан сўнг ҳам жавоблар бериш мумкин.

Уй шароитларида машҳур одамлар билан оммавий интервьюлар ўтказиш, биргаликда мусиқий треклар ёзиб олиш, дўстлар билан челленжларда иштирок этиш ва ҳ.к. имкониятлари туғилди. Ўзини ўзи яккалатиш шароитларида қўнғироқларни ёзиб олиш ва трансляция қилиш, буларнинг ҳаммасини уйдан чиқмасдан туриб ва суҳбатдошга бевосита яқин жойда турмасдан ҳам ташкил қилишга ёрдам беради.

Бунда қўнғироқ трансляциялари муаллифлари: ижтимоий тармоқнинг барча фойдавланувчилари учун, фақат дўстлар ёки гуруҳ иштирокчилари учун, ёки ҳақола бўйича приват-трансляция форматида кўздан кечиришдан фойдаланишни чегаралаб қўйишлари мумкин.

Гуруҳ видео қўнғироқларига уланишга улгурмаганлар учун эса кейинчалик кўздан кечиришни қулайлик яратиш учун, ОК ўз платформасида, ижтимоий тармоқда худди трансляциядагидек каби, приватлилик созланмалари каби видеороликларни янада оммалаштириш имконияти билан қшўғироқларни ёзиб олиш функциясини назарда тутган.

Қўнғироқ ёзилишини чоп этиш ёки трансляция яратишни шахсий профилдан ҳам, гуруҳ номидан ҳам амалга ошириш мумкин. Трансляция суҳбатдошлар учун сюрприз бўлиб қолмаслиги учун, видеога ёки эфирга ҳавола қўнғироқ амалга ошириладиган чатда дарҳол пайдо бўлади. Бунда қўнғироқ экранида “Сизнинг қўнғироғингиз тўғридан-тўғри эфирда” ёки “Қўнғироқни ёзиб олиш кетмоқда” ёзуви акс этади.

Эфирга қўнғироқни олиб чиқиш жуда осон – чақирув созланмаларида “Қўнғироқ трансляцияси” банди танланади, приватлилик созланмаларини аниқлаб, қўзма стрим ишга туширилади. Қўнғироқларни ОК веб-версиясида ёки и Android-иловада трансляция қилиш мумкин, яқин вақт ичида ушбу функция “iOS”да ҳам пайдо бўлади. Видеоқўнғироқни ёзиб олиш учун, созланмаларда суҳбат вақтида “Қўнғироқни ёзи б олиш” бандини танлаш керак. Ёзиб олиш функциясидан барча платформаларда фойдаланиш мумкин.

Шунингдек фойдаланувчилар видеоқўнғироқни аввалдан режалаштирилган эфирда, шахсий профилда ҳам. Гуруҳда ҳам тескари санаш орқали трансляция қилишни бошлашлари мумкин. Бу трансляцияни керакли аудиторияга тарқатиши, томошабинларга эса – унинг бошланишини ўтказиб юбормаслик учун, эфирга обуна бўлишларига имкон яратади.

ОКдаги қўнғироқлар платформаси сунъий заковат негизида ишлайди ва ҳатто ёмон интернет-уланишда ҳам суратларни юқори сифатли қилиб олиш имкониятини беради. Сервис ҳар бир иштирокчи учун тармоқ сифатини эътиборга олади ва унга қараб алоҳида мослашади. ОК 100тагача суҳбатдошлар билан уловчи гуруҳли қўнғироқлар, экранни намойиш этиш, шунингдек мобил иловаларда AR-ниқоблар, ювилган фонлар ва бошқа кўплаб имкониятларга эга.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » “Одноклассники”да видео қўнғироқлар трансляциясини ишга тушириш имконияти пайдо бўлди