10:18 / 02.05.2020
2 935

Бир сутка ичида юқтирилган коронавирусни аниқловчи тест ишлаб чиқилди

Бир сутка ичида юқтирилган коронавирусни аниқловчи тест ишлаб чиқилди
Фото: «Theuk.one»
АҚШ қуролли кучлари мутахассислари юқтирилганига 24 соат бўлган коронавирусни аниқловчи янги тест ишлаб чиқишди. Бу ҳақда «The Guardian» ёзмоқда.

Лойиҳа муаллифларига кўра, янги тест тизими нафақат инсонда касаллик аломатлари кўриниш бера бошлагандан кейин, балки инфекция бошқаларга юқиб улгурмасидан бир неча кун олдин коронавирусни топишда ёрдам беради.

Бу тест ҳозир ишлатилаётган тестлардан тўрт кун «олдинда юради», деб ёзмоқда британ нашри.

АҚШ мудофаа вазирлигининг Истиқболли тадқиқот дастурлари бошқармасининг ушбу лойиҳаси аввалига бактериологик ва кимёвий ҳужумлардан заҳарланишни эрта аниқлаш мақасадларига қаратилган эди, пандемиядан сўнг дастур коронавирусга қарши курашишга жалб этилди.

Энди олимлар тестни қўллаш учун ҳукуматнинг расмий рухсатини кутишяпти. Янги тестлар бир ҳафта ичида қўллана бошлаши мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Бир сутка ичида юқтирилган коронавирусни аниқловчи тест ишлаб чиқилди