18:35 / 08.05.2020
3 218

Японияда коронавирусни даволаш учун биринчи препарат тасдиқланди

Японияда коронавирусни даволаш учун биринчи препарат тасдиқланди
Фото: Reuters
Япония ҳукумати коронавирусга чалинган беморларни даволашда Американинг вирусга қарши тажрибавий «Remdesivir» препаратидан фойдаланишни маъқуллади, деб хабар бермоқда «РИА Новости» Kyodo агентлигига таяниб.

Қайд этилишича, «Remdesivir»дан фойдаланишга ушбу препаратни ишлаб чиқарувчи Америка компанияси томонидан тегишли баёнот эълон қилинганидан 3 кун ўтиб рухсат берилган бўлиб, у коронавирусни даволашда тасдиқланган илк дори воситаси бўлди.

«Remdesivir» ўз даврида Эбола безгагини даволаш учун яратилган эди. Лекин у пайтда самарали эканлигини исботлай олмаган. Кейинчалик мазкур дори РНК тузилиши коронавирусникига ўхшаш Яқин Шарқ респиратор синдроми (MERS) ва SARS-CoV атипик пневмониясига қарши даволашда ўз самарадорлигини кўрсатган.

Препарат Американинг Gilead Sciences биофармацевтик компанияси томонидан ишлаб чиқарилади. Айни пайтда халқаро олимлар гуруҳи касалликнинг оғир шакли кузатилаётган беморларда унинг клиник синовларини ўтказмоқда.

Шунингдек, агентликнинг таъкидлашича, май ойи давомида «Favipiravir» ва «Фавилавир» деган номлар билан таниш бўлган «Авиган» препарати ҳам тасдиқланиши мумкин. Ушбу дори воситаси олти йил аввал Fujifilm Toyama Chemical Cо томонидан гриппни даволаш учун ишлаб чиқилган. Аммо ҳомила ривожланишида юзага келиши мумкин ножўя таъсирлари сабабли ҳомиладор аёллар фойдаланиши мумкин бўлган дорилар истисно қилинган ва бошқа дорилар таъсир қилмаса, ҳукуматнинг махсус буйруғи билан қўллаш мумкин бўлган дорилар рўйхатига киритилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Японияда коронавирусни даволаш учун биринчи препарат тасдиқланди