15:31 / 11.05.2020
707

Meizu 17 ва Meizu 17 Prо — компаниянинг энг яхши смартфонлари сотувга чиқди

Meizu 17 ва Meizu 17 Prо — компаниянинг энг яхши смартфонлари сотувга чиқди

Фото: IXBT
11 май куни Хитой ҳудудида 5G алоқа тармоғини қўллаб-қувватловчи Meizu 17 ҳамда Meizu 17 Prо флагман смартфонлари сотувга чиқди, деб хабар қилди IXBT.

Иккала смартфонга ҳам 2340х1080 пикселли 6,6 дюймга тенг Samsung Super АМOLED экранлари ўрнатилган бўлиб, улар олд панелнинг 92,2 фоизини эгаллайди. Бармоқ изи сканерига эга смартфон 90 Герц янгиланиш тезлигига, шунингдек, кенгайтирилган динамик диапазонга эга.

Қурилмаларга Snapdragon 865 5G бир кристалли тизими ўрнатилган. Ўнг юқори бурчакда жойлашган 2,99 миллиметрли фронтал камера 20 мегапикеллга тенг. Meizu 17’га 64 мегапикселли Sony IМХ686 асосий камераси, 12 мегапикселли телевик, 5 мегапикселли макрокамера ва 8 мегапикселли кенг бурчакли (118 даража) камера ўрнатилган.

Meizu 17 Prо’даги кенг бурчакли камера 32 мегапикселлни ташкил этиб, тасвирни 129 даража кенгликда қамраб олади. Бундан ташқари, смартфонга Samsung томонидан ишлаб чиқарилган 3D датчиги ўрнатилган бўлиб, у сурат ва видеороликларда фоннинг бежалишини таъминлаши, шунингдек, қўшимча реалликка мўлжалланган мобил иловаларда ишлатилиши мумкин.

Фото: IXBT
Смартфонларга 30 ваттли тезкор қувватлантирувчи Super mCharge’га эга 4500 мА/соат сиғимли аккумулятор ўрнатилган. Шунингдек, у симсиз тезкор қувватлантиришни ҳам қўллаб-қувватлайди. Бу эса 4500 мА/соат сиғимга эга аккумуляторни 30 дақиқа ичида 47 фоизга тўлдириш имконини беради. Meizu 17’нинг орқа панели ойнадан ишланган бўлса, Meizu 17 Prо керамик қопқоққа эга.

Фото: IXBT
8 гигабайт тезкор ва 128/256 гигабайт ички хотира ўрнатилган Meizu 17’нинг нархи 523 доллардан бошланади. Худди шу каби техник тавсифга эга Meizu 17 Prо 607 доллардан сотувга чиққан.

Meizu 17 Meizu 17 Prо смартфон
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)