17:40 / 11.05.2020
2 289

Олимлар коронавирусга чалинганда ўлим эҳтимолини ҳисоблаб берувчи калькуляторни яратишди

Олимлар коронавирусга чалинганда ўлим эҳтимолини ҳисоблаб берувчи калькуляторни яратишди
Фото: «Voi.com.ua»
Польшалик олимлар коронавирус инфекциясини юқтирганда ўлим эҳтимолини ҳисоблаб берувчи калькуляторни яратишди.
Помор илмий-технологик парки вакили Магдолена Малара-Щвитоньскаянинг журналистларга маълум қилишича, дастур «одамнинг ёши ва жинси, шунингдек, сурункали касалликларнинг тўртта асосий тури тўғрисидаги маълумотлар»га таянади.

Унинг сўзларига кўра, калькуляторни яратишда шифокор ва эпидемиологлар ҳам иштирок этишган.
Калькулятор инобатга оладиган касалликлар орасида юрак-қон томир касалликлари, юқори қон босими, қандли диабет, онкология бор.

«COVID туфайли ўлим хавфи турмуш тарзи ва у билан алоқадор касалликларга, жумладан, семизлик, диабет, гипертония ва унинг асоратларига боғлиқ. Сўнгги маълумотларга кўра, ҳеч қандай сурункали касаллиги бўлмаган одамлар орасида COVID-19 туфайли ўлим даражаси 1% ни ҳам ташкил этмаган», — деди калькуляторнинг асосий ишлаб чиқарувчиси, тиббиёт фанлари доктори Пётр Бандош.

Калькулятор тестига кўра, 30 ёшдаги сурункали касаллиги бўлмаган эркаклар коронавирусга чалинганда ўлим хавфи 0,03%, аёлларда эса 0,02% ни ташкил этади. Қандли диабет ва онкологиядан қийналаётган 80 ёшдаги эркак учун бундай хавф-хатар 25,86%, худди шу ёшдаги ва ўша-ўша касалликлари бўлган аёллар учун эса 14,03% ни ташкил этади.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Олимлар коронавирусга чалинганда ўлим эҳтимолини ҳисоблаб берувчи калькуляторни яратишди