07:00 / 13.05.2020
2 628

Apple’нинг AirPods’лари қандай қилиб дунёдаги энг машҳур симсиз наушникка айланди?

Apple’нинг AirPods’лари қандай қилиб дунёдаги энг машҳур симсиз наушникка айланди?
Фото: Hi-Tech.Mail.ru
Apple’нинг сўнгги йиллардаги энг яхши маҳсулотларидан бири — бу AirPods наушниклари. Apple Watch’дан фарқли ўлароқ, наушниклар тезда бозорни эгаллаган, деб хабар беради IXBT.

AirPods нафақат улкан миқдорда сотилган (2019 йилда 35 миллион наушник 7,3 миллиард долларга сотилган), балки дунёдаги энг машҳур симсиз наушник ҳисобланади. Бундан ташқари, айнан AirPods симсиз наушникларга оммавий равишда тезкорлик билан ўтиш йўлида катализатор вазифасини ўтаган.

Аммо Apple аввал бошида шу каби муваффақиятни кутган эдими? Грег Жосвиак — Apple маҳсулотларининг маркетинги бўйича вице-президенти — AirPods наушникларининг бозорни эгаллаш жараёни ҳақида сўзлаб берди. Унинг айтишича, Apple бу каби улкан муваффақиятни кутмаган.

«Бу худди ўрмон ёнғини каби эди — жуда тез тарқалди. Барчаси биз тасаввур қилганимиздан ҳам яхшироқ содир бўлди», — дейди Жосвиак.
Шу билан бирга, Жосвиакнинг таъкидлашича, Apple AirPods тақдим этилгунига қадар ўзининг симсиз наушниклари келажагини кўра билган. Apple симсиз наушниклар ҳақида iPhone ишлаб чиқарилганидан кейиноқ ўйлашни бошлаган.

2009 йилда эса Apple Стэнфорд университети билан AirPods’нинг келажакдаги шакли ҳақида ҳамкорликни йўлга қўйган. Apple юзлаб қулоқларни сканердан ўтказиб, барчага тўғри келадиган дизайн йўлида «қулоқ харитаси»ни яратишни бошлаган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Apple’нинг AirPods’лари қандай қилиб дунёдаги энг машҳур симсиз наушникка айланди?