Фото: The Optical Society
Халқаро тадқиқотчилар гуруҳи қондаги гемоглобин миқдорини бевосита аниқлаш усулини ишлаб чиқди, деб хабар беради «Korrespondent.net».
Ишланма муаллифларининг фикрича, улар яратган усул таҳлил ўтказиш учун зарур ускуналар мавжуд бўлмаган қашшоқ мамлакатларда қўл келади.
«Гемоглобин миқдорини аниқлаш учун смартфонга махсус дастурни юклаб олиб, кўрсаткич бармоқ билан пастга тортилган пастки қовоқни суратга олиш кифоя. Дастур тасвирни қабул қилиб, уни компьютерга жўнатади. Компьютер эса гемоглобин миқдорини спектрал таҳлил ёрдамида аниқлайди», — дейди ғоя муаллифлари.
Қайд этилишича, дастур кениялик кўнгиллилар иштирокида синаб кўрилган. Уларнинг гемоглобин миқдори одатий лабораторияда ҳам текширилган.
«Янги усул гемоглобин миқдорини аниқлашнинг анъанавий усулларидан фарқ қилмаслиги аниқланди», — дейилади хабарда.
Ишланма муаллифлари кўплаб касалликларнинг симптоми бўлиши мумкин бўлган анемияни ўз вақтида аниқлашга ёрдам беришга умид қилмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди