19:38 / 30.05.2020
2 309

UZAUTO ёш мутахассислари ўпкани сунъий шамолаттиш қурилмасини яратишди(видео+фото)

UZAUTO ёш мутахассислари ўпкани сунъий шамолаттиш қурилмасини яратишди(видео+фото)
Бугун бутун дунё COVID-19 вирусига қариш курашишга улкан куч ташлаган бир пайтда, Ўзбекистон автомобиль саноати корхоналари қўл қовуштириб тура олмайди.

Жаҳондаги сўнгги воқеалар ўпкани сунъий шамоллатиш(вентиляциялаш) аппаратларининг ўта етишмаслигига олиб келганлигини инобатга олиб, Ўзбекистон автомобиль тармоғи ёш муҳандис-мутахассислари карантин даврида ЎСВ аппарати прототипини яратдилар.

Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети (ТПУ) мутахассислари билан биргаликда, прототип устида яқинда «Ўзавтосаноат» АЖ қошида ташкил этилган “Research and Development Center” ишланмалар маркази мутахассислари иш олиб бордилар. Аппаратни ишлаб чиқиш муаллиф чизмаларини яратиш, дизайнни моделлаштириш ва бевосита аппаратнинг ўзини ТПУ лабораторияси базасида йиғишни ўз ичига олди.

ЎСВ прототипи гипоаллерган материаллардан ясалган бўлиб, улар, шунингдек, қуриомани осон дезинфекциялаш имконини беради. Аппаратнинг техник хусусиятлари намлик, босим, кислород ва ҳарорат даражаси сенсорларини ўз ичига олади. Уларнинг кўрсаткичлари аппарат хотирасида сақланиб қолади. Бундан ташқари, ЎСВ қурилмаси тозалаш тизими билан таъминланган. Ишланган ҳаво фильтр орқали ўтади, уни алмаштириш қийинчилик туғдирмайди.

Электр энергияси узилиб қолиши эҳтимоли учун ЎСВ аппарати прототипи узлуксиз озуқа манбаи билан жиҳозланган. У аппаратнинг камида бир соат ишлашини таъминлайди. Таннархи бозордаги шу каби қурилмалардан бир неча баробар арзон бўлиб, тўлиқ «Ўзавтосаноат» тузилмаси мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган ва йиғилган.

Ўз навбатида, «Ўзавтосаноат» АЖ ва ”Research and Development Center« тадқиқотлар ва ишланмалар маркази ёш, истеъдодли муҳандислар ҳамда ихтирочиларни инновацион ишланмалар ва лойиҳаларда қатнашиш учун ўз жамоасига таклиф қилади» дейилади АЖ ахборот хизмати хабарида.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » UZAUTO ёш мутахассислари ўпкани сунъий шамолаттиш қурилмасини яратишди(видео+фото)