20:45 / 31.05.2020
2 062

«Crew Dragon» ХКС билан туташтирилди

«Crew Dragon» ХКС билан туташтирилди
Фото: «Crew Dragon / ©SpaceX»
Тунда учирилган (Тошкент вақти билан 31 май соат 00:22 да) «Crew Dragon» космик кемаси, орадан 19 соат ўтиб, Халқаро космик станция билан муваффақиятли туташди. Автоматик равишда амалга ошган воқеа Тошкент вақти билан соат 17:19 да юз берди.

Режа бўйича туташув 29-дақиқада амалга ошиши керак эди — америкаликлар графикдан 10 дақиқа олдинга ўтиб кетишди.

Кема бортида астронавтлар Даглас Ҳёрли ва Роб Бенкенлар учишди. Тарихда илк марта хусусий компаниянинг космик кемаси инсонни олиб учди ва ХКС билан бирлашди. «Crew Dragon» кемаси Элон Маскнинг «SpaceX» компаниясига қарашли.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » «Crew Dragon» ХКС билан туташтирилди