13:03 / 04.06.2020
2 464

Уйқусизлик муаммосини ҳал этадиган робот яратилди. Бунинг учун уни қучоқлаш кифоя

Уйқусизлик муаммосини ҳал этадиган робот яратилди. Бунинг учун уни қучоқлаш кифоя
Фото: «Яндекс»
Нидерландиянинг Somnox компанияси кечаси уйқусизликка қарши ёрдам берадиган робот-ёстиқни яратди. Бунинг учун ушбу ёстиқни қучоқлаш кифоя, деб хабар беради «Яндекс Дзен» платформаси.

Унчалик катта бўлмаган, узунчоқ ва юмшоқ ёстиқ фойдаланувчига секин ва мунтазам нафас олиш ритмини созлашда ёрдам беради, бу эса уни тинчлантириб, ухлашига хизмат қилади. Ушбу маҳсулот миянинг бодомсимон қисмини ўрганишга бағишланган тадқиқотлар базасида яратилган.

Ёстиқ ловия кўринишида бўлиб, оғирлиги икки килограммга яқин, узунлиги эса 40 сантиметр атрофида.

Ёстиққа ўрнатилган сенсорлар фойдаланувчи ухлаётган ёки ухламаётганини аниқловчи маълумотларни йиғади. Шу билан бирга, қурилма ушбу ўзгаришларни тушунадиган алгоритмдан фойдаланади ва инсоннинг ҳолатига қараб, ўз «нафас олишини» ўзгартиради. Буларнинг барчаси автоматик равишда амалга ошади, ихтирочиларнинг сўзларига кўра, робот-ёстиқ сизнинг юмшоқ дўстингизга айланади.

Фото: «Яндекс»
Бундан ташқари, робот турли усуллар билан фойдаланувчининг ухлашига ёрдам беради. Хусусан, у оқ шовқин ёки табиат товуши каби тинчлантирувчи овозлар чиқаради. Мазкур товушлар инсоннинг тинчланишига ёрдам беради.

Somnox iOS ёки Android базасидаги смартфонларга ўрнатиладиган мобил илова ёрдамида ишлайди. Илова робот ишини созлашга ёрдам беради. У орқали нафас олишнинг аниқ бир частотасини ёки роботнинг автоматик мослашувчанлигини танлаш мумкин.

Қурилма нархи 599 долларни ташкил этади. Компания харидорларга ўз маҳсулотидан 30 кун фойдаланишни тавсия қилади, агар робот-ёстиқ фойда бермаса, пулларни қайтариб олиш мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Уйқусизлик муаммосини ҳал этадиган робот яратилди. Бунинг учун уни қучоқлаш кифоя