Фото: mediapure.ru
NetMarketShare таҳлилий компанияси дунёдаги энг оммавий операцион тизимлар рўйхатини эълон қилди. Рўйхатга кўра, энг оммавий операцион тизим Windows 10 бўлди. Ушбу тизим дунёдаги 57,83 фоиз компьютерларга ўрнатилган.
2-ўринни Windows 7 эгаллаган, унинг улуши 24,28 фоизни ташкил қилади. 3-ўринни ҳам Windows операцион тизими версияларидан бири – 8.1 эгаллаб, у 3,06 фоиз компьютерларда ўрнатилган.
Apple компаниясининг Mac OS операцион тизимидан энг оммавийси MacOS Mojave бўлиб, 2 йил аввал чиқарилган дастурнинг улуши 2,46 фоизни ташкил қилган.
Таҳлилчилар Windows 7’нинг оммавийлигини оддийгина кўникиш билан тушунтиришмоқда – кўплаб фойдаланувчилар Windows 10’га Microsoft компанияси ўз тизимини ҳаддан кўп янгилаши сабабли ўтишни исташмайди.
2009 йилда чиқарилган Windows 7 операцион тизими 14 январда расман эскирган деб тан олинган. Бу тизим эндиликда мунтазам янгиланишлар олмайди ва у бўйича техник кўмак кўрсатилмайди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди