Фото: Advanced Materials
Австралиянинг Квисленд технология университети муҳандислари сартарошхоналардан чиққан сочларни тўлақонли ёруғлик қайтарувчи экранларга айлантиришга муваффақ бўлди. Улар ўз ишини Advenced Materials журналида чоп этган.
Олимларнинг таъкидлашича, чиқиндига ташланадиган тонналаб сочлар углерод ва азотнинг яхши манбаси ҳисобланади. Ушбу кимёвий элементлардан тез-тез қуёш нурини қайтарадиган қурилмаларни яратишда фойдаланилади.
Маълумотларга кўра, олимлар OLED-дисплейини яратишда Брисбен шаҳридаги эркаклар сартарошхонасида йиғилиб қолган сочлардан фойдаланган. Сочлар 240 даража Цельсийда ёқилган. Ҳосил бўлган кул углерод ва азот манбаси бўлиб хизмат қилган. Олимлар уни углеродли нанонуқтага айлантирган.
Фото: Advanced Materials
Шундан сўнг, нанонуқталар полимерга айлантирилган. Ушбу материалда улар оролчалар шаклига эга бўлган. Айнан улар OLED-қурилмасининг фаол қатламини муҳим ишчи қисмига айлантирган.
Нурланиш кутилганидек жуда ёрқин эмас. Телевизорни ёки смартфон экранини яратишда бу каби технологиядан фойдаланиб бўлмайди. Бироқ шу турдаги органик ёруғлик диодлардан маҳсулотнинг яроқлилик муддати ўтган ёки ўтмаганини кўрсатиб берувчи «ақлли» қадоқларни яратишда фойдаланса бўлади.
Олимлар келажакда ҳайвонларга мўлжалланган салонлар, шунингдек, қўй жунидан ҳам худди шу мақсадларда фойдаланиб кўриш ниятида. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди