23:45 / 09.06.2020
2 824

Huawei ҳозирги пайтда ҳаммага зарур бўлган смартфонни сотувга чиқарди (видео)

Huawei ҳозирги пайтда ҳаммага зарур бўлган смартфонни сотувга чиқарди (видео)
Фото: Ars Technicа
Бутун дунёда коронавирус пандемияси ҳукмронлик қилаётган бир пайтда Huawei компанияси ўзининг янги Honor Play 4 Pro смартфонини термометр билан жиҳозлади. Эндиликда исталган инсон, биргина ҳаракат билан ўз тана ҳароратини ўлчай олади, деб хабар беради Ars Technicа.

Таъкидланишича, бунинг учун телефонни пешонага теккизиб, дастурни ишга тушириш кифоя. Компания ушбу функциянинг қандай ишлаши тасвирланган видео билан бўлишди.

Huawei вакилларининг сўзларига кўра, телефондаги инфрақизил датчик тана ҳароратини -20 даража Цельсийдан 100 даражагача ўлчай олади. У тепловизор ёки термометрчалик аниқ эмас, бироқ ҳозирда инфрақизил-чиплар арзон бўлгани сабаб улар смартфонларга турли мақсадларда ўрнатилмоқда.

Honor линейкасидаги бошқа телефонлар каби Play 4 Pro модели ҳам флагман бўлишига қарамай, арзон нархда сотувга чиққан. Унга 6,57 дюймли экран, 5G алоқа тармоғини қўллаб-қувватловчи Kirin процессори, 8 гигабайт тезкор ва 128 гигабайт ички хотира, шунингдек, 4200 мА/соат сиғимга эга аккумулятор ўрнатилган.

Ҳозирча телефон фақат Хитойда сотувга чиққан. Термометрли версиясининг нархи тахминан 422 долларни, инфрақизил датчик ўрнатилмагани эса — 15 доллар арзонроқ нархда сотилмоқда.

Смартфон ичига ўрнатилган термометр — Хитой гиганти томонидан коронавирусга қарши кураш йўлида тақдим этилган ягона усул эмас. Huawei коронавирус ташхисини қўювчи ўз тизимини яратган. Унинг асосини кўз нурини аниқлаш технологияси ва сунъий интеллект ташкил этади. Бу тезкорлик билан автоматик равишда маълумотларни компьютер томографияси ёрдамида баҳолаш имконини беради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Huawei ҳозирги пайтда ҳаммага зарур бўлган смартфонни сотувга чиқарди (видео)