Фото: «Интерфакс»
Apple компанияси масофадан туриб гуруҳ бўлган ҳолда селфига тушиш технологиясини [leech=https://zamin.uz/index.php?do=go&url=aHR0cHM6Ly9kYXJ5by51ei9rLzIwMjAvMDYvMDkvYXBwbGUtbWFzb2ZhZGFuLXR1cmliLWd1cnVoLWJvbGdhbi1ob2xkYS1zZWxmaWdhLXR1c2hpc2gtdGV4bm9sb2dpeWFzaW5pLXBhdGVudGxhZGkv]патентлади[/leech].
Apple’нинг патент аризасига кўра, фойдаланувчилар дўстларини селфига тушиш учун таклиф қилиши мумкин. Агарда кимдир суратга тушишни хоҳласа, дастур уларни битта кадрга жойлаштиради.
Ҳужжатда гуруҳ бўлиб селфига тушиш ёки уни рад этиш имкониятига оид интерфейсга изоҳ берилган. Бунда ҳар бир иштирокчи суратдаги жойини ўзи танлай олади.
Технология нафақат статик суратга тушиш, балки видеоларни сақлаш, шунингдек, реал вақтда оқимли видеони узатиш имконини беради. Керакли режим фойдаланувчилар кадрдаги жойи тўғрисидаги сўровни қабул қилгач танланади.
Фото: TJournal
Селфига ишлов бериш жараёни ҳар бир қурилмада алоҳида амалга оширилади: смартфонлар фонни олиб ташлайди, шундан сўнг «тозаланган» суратлар битта қурилмага юборилиб, ягона фонда гуруҳли селфи ҳосил қилинади. Тартибли қирқилиши ва қурилмадаги фонга мос келиши учун чуқурлик ўлчанади — гап «Портрет» режимидаги технология ҳақида кетаётган бўлиши мумкин.
Агарда фойдаланувчилар яқин жойда бўлса (битта Wi-Fi доирасида), у ҳолда AirDrop маълумотлар алмашиш технологиясидан фойдаланилади.
Гуруҳ бўлиб селфига тушиш пандемия вақтида жуда муҳим аҳамият касб этса-да, Apple ушбу патент учун 2018 йилда ариза берган. Бироқ АҚШ Патентлар бюроси бунга эндигина рухсат берди. Бу Apple’нинг бошқа патентлари каби мазкур технология яқин кунларда iOS’да пайдо бўлишини билдирмайди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”