Фото: iStock
Хитойнинг Tesla ва Volkswagen электромобиллари учун аккумуляторлар ишлаб чиқарувчи CATL (Contemporary Amperex Technology) компанияси 2 млн километрлик (1,24 млн мил) юришга чидамли аккумулятор ишлаб чиқди. Қурилманинг кафолат муддати 16 йилни ташкил қилади.
Bloomberg ахборот агентлигининг хабар беришича, бу ҳақда компания раҳбари Цзэн Юйцюнь маълум қилган. Таъкидланишича, замонавий аккумуляторлар 150 минг милга чидамли ҳисобланади ва уларнинг ишлаш муддати 8 йилни ташкил қилади.
Батареялар ишлаш муддатининг ошиши электромобиллар бозори учун муҳим қадам ҳисобланади, чунки аккумуляторни иккинчи машинада қайта қўллаш мумкин бўлади. Ушбу жиҳат электромобилга эгалик қилиш харажатларини камайтиради, бу эса коронавирус ва нефть нархи арзонлашиши сабабли тушиб кетган савдони тиклашга ҳаракат қилаётган автомобиллар тармоғига ижобий таъсир кўрсатади.
Компания раҳбарининг таъкидлашича, электромобилларга талаб 2021 йил бошида ошади.
CATL февралда Tesla компаниясига аккумуляторлар етказиб бериш бўйича 2 йиллик шартнома тузган. Бунгача Илон Маск компанияси асосан Япониянинг Panasonic ва Жанубий Кореянинг LG компаниялари билан ишлаган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди