06:30 / 11.06.2020
3 048

Россияда ҳайдовчисиз бошқариладиган комбайн қандай ишлаши кўрсатилди (видео)

Россияда ҳайдовчисиз бошқариладиган комбайн қандай ишлаши кўрсатилди (видео)
«Ростсельмаш» компанияси TORUM номли бошоқли ўсимликларни ўришга мўлжалланган ҳайдовчисиз бошқарилувчи комбайннинг янги видеоси билан бўлишди.

Видео орқали замонавий комбайнни қандай бошқарилаётганини кўриш мумкин. Ҳозирча машина тўлиқ автоном эмас, барибир тирик ҳайдовчи керак. У мазкур техникани исталган жойдан туриб (техника радиуси доирасида) бошқаради.

Ҳайдовчи керакли дастурий таъминотга эга махсус планшет ёрдамида комбайн маршрутини белгилаб олади. Роликдан кўриш мумкинки, машина объектларни танишга қодир камера билан жиҳозланган — у ҳайдовчини пайқаб, уни босиб кетишга йўл қўймаган. «Ростсельмаш»нинг таъкидлашича, машинанинг траекторияга риоя қилиш аниқлиги 10 сантиметга тенг.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Россияда ҳайдовчисиз бошқариладиган комбайн қандай ишлаши кўрсатилди (видео)