
Hoversurf компанияси Дубайда учар мотоциклини синовдан ўтказди. Синов видеоси компаниянинг YouTube’даги каналида эълон қилинган.
Ролик кадрларидан кўриш мумкинки, учувчи мотоцикл ёрдамида ҳавога кўтарилган ва парвоз давомида мувозанатни ушлаб қолишга уринган. Бироқ шу вақт учиш аппаратининг детали тушиб қолган.
Учувчи барометр ишламай қолгани сабаб 30 метр баландликдан қулаб тушган. Таъкидланишича, унга ҳеч қандай жароҳат етмаган.
Эслатиб ўтамиз, 2017 йилда Россиянинг Hoversurf компанияси Дубай полицияси учун учар мотоциклнинг фавқулодда вазиятлар учун махсус модели яратилган эди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар