Фото: REUTERS / Mike Segar/File Photo
Apple йил охирига қадар тўққизта янги iPhone моделларини ишлаб чиқаришни режалаштирган. Бу ҳақда MySmartPrice портали хабар берди.
Порталнинг ёзишича, Евросиё иқтисодий комиссияси Apple смартфонларининг тўққизта моделига сертификатларни қайд этган. A2172, A2176, A2341, A2342, A2399, A2403, A2407, A2408 ва A2411 рақамлари iPhone 12 сериясидаги гаджетларга тегишли эканлиги айтилмоқда.
Тахмин қилинишича, иккита рақам iPhone 12 ва iPhone 12 Max, қолганлари эса iPhone 12 Pro ва iPhone 12 Pro Max серияларидаги смартфонларга тегишли. Шунингдек, йил охирига қадар iOS 14 операцион тизими тақдим этилиши айтилмоқда.
Эслатилишича, iPhone 12 туркумидаги смартфонлар тақдимоти сентябрда бўлиб ўтиши керак эди, аммо коронавирус пандемияси сабабли тақдимот икки ойга кечиктирилиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”