14:43 / 12.06.2020
3 292

Ўзбекистонда коронавирусга чалинган бемор ким билан мулоқот қилганини кўрсатувчи мобил илова жорий этилади

Ўзбекистонда коронавирусга чалинган бемор ким билан мулоқот қилганини кўрсатувчи мобил илова жорий этилади
Фото: Euronews
Ўзбекистонда ҳам Жанубий Кореядагидек коронавирусга чалинган беморни ким билан мулоқот қилганини кузатиб борадиган мобиль илова яратилади.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов ва Корея Республикаси Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот вазири Пак Нинг Ху ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди. Унда тиббиёт соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш, шу жумладан, Covid-19’га қарши кураш борасида биргаликдаги саъй-ҳаракатларни кучайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Мулоқот аввалида, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири коронавирус инфекциясига қарши курашда, шунингдек, ушбу мамлакат мутахассислари билан ҳамкорликда Тошкентда тўртинчи авлод Болалар миллий тиббиёт марказини бунёд этишда Корея Республикаси томонидан кўрсатилаётган амалий ёрдам учун чуқур миннатдорчилик билдириб ўтди. Суҳбат давомида икки мамлакат вазирлари юртимизда Кореянинг етакчи тиббиёт университетининг филиалини очиш, тиббиёт кластерини ташкил этиш масалаларини кенг муҳокама қилишган.

«Энг муҳими, икки давлат вазирлари юртимизда тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда Covid-19’га қарши мобил иловаларини яратиб, трекинг усулини жорий этиш борасида келишувга эришдилар. Бу эса бизга худди Кореядагидек коронавирусга чалинган бемор ким билан мулоқот қилгани ва қайси ҳудудларда бўлганини инновацион тарзда аниқ кўрсатиб бериш имкониятини яратади.

Бундан ташқари, ҳамкорликда коронавирус инфекциясига қарши курашда тестлар ва дориларни ишлаб чиқиш масалалари ҳам муҳокама этилди. Жумладан, «»га қарши вакцинани биргаликда клиник синовларини ўтказиш тўғрисида ҳам келишувга эришилди. Ўз навбатида Корея Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот вазири Пак Нинг Ху ушбу вакцинани дунё мамлакатларига тақдим этишда Ўзбекистон алоҳида устувор мавқега эга бўлишини таъкидлаб ўтди
», дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарида.

Музокаралар якунида Соғлиқни сақлаш соҳасида Ўзбекистон – Корея ҳамкорлиги марказининг имкониятларини янада кенгайтиришга ҳам келишиб олинган.

Эслатиб ўтамиз, Корея Республикаси Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот вазири Пак Нинг Ху ўтган йил апрель ойида Ўзбекистонга ташрифи давомида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг «Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш аълочиси» кўкрак нишони ҳамда Тошкент тиббиёт академиясининг Фахрий профессори унвони билан тақдирланган эди.

«Ҳозирда икки давлат ўртасида соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорликда ислоҳотларни амалга ошириш, жумладан, соҳанинг ҳуқуқий асослари, тиббиёт ходимларининг билим ва малакасини янада ошириш, электрон тиббиётни жорий этиш, давлат-хусусий сектор ҳамкорлиги, тиббий туризм ҳамда тиббий суғурта соҳасида мутахассислар алмашинуви бўйича қатор қўшма лойиҳаларни амалга ошириш борасида изчил саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда», дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Ўзбекистонда коронавирусга чалинган бемор ким билан мулоқот қилганини кўрсатувчи мобил илова жорий этилади